Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилишлари

3 йил аввал 1780 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар ҳижратидан кейин ҳам Маккада қолиб, ҳижрат учун рухсат бўлишини кута бошладилар. Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан муҳожирлардан фақатгина ҳибс қилинганлар, динидан чиқарилганлар, Али ибн Абу Толиб ва Абу Бакр ибн Абу Қуҳофа ас-Сиддиқ розияллоҳу анҳумгина қолишди. Абу Бакр кўпинча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳижратга рухсат сўрар, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Шошманг, балки, Аллоҳ сизга бир ҳамроҳ бериб қолар», – дердилар. Абу Бакр ана шу ишора қилинган ҳамроҳнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлишларини умид қиларди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ