Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ғорда бўлган пайтларида хизматларини қилган кишилар

1 ўн йил аввал 2092 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ғорда Абу Бакр билан бирга уч кеча қолдилар. Қурайшликлар изни йўқотиб қўйгач, тутиб келганга юзта урғочи туя мукофот беришни эълон қилишди. Абу Бакрнинг ўғли Абдуллоҳ эса қурайшликлардан нима қилмоқчи бўлаётганлари ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр ҳақида айтаётган гапларига қулоқ тутар, кеч кирганда Ғорга келиб бу хабарларни етказарди. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг қули Омир ибн Фуҳайра эса Макка аҳли чўпонлари билан қўйларини боқар, кеч кирганда қўйларни улар яшириниб тур­ган Ғор атрофида дам олдирар, иккиси бирга чиқиб қўй сутини соғар ва хоҳлаганларини сўйишарди. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдуллоҳ улар олдидан узоқлашиб Маккага кетса, Омир ибн Фуҳайра унинг ортидан қўйларини ҳайдаб қолдирилган изларни йўқ қилиб борарди. Уч кун ўтиб улар ҳақдаги гап-сўзлар босилгач, ёлланган ҳамроҳлари (Абдуллоҳ ибн Арқат) боқиб турган икки туядан ташқари ўз туяси билан келди. Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо уларга сафар ас­носида керак бўладиган озиқларини келтирди, лекин идиш оғзини боғлаб, уни осадиган ип келтиришни унутди. Улар туяларга миниш­ганда сафар озиғини осадиган ип топа олмагани учун белидаги тас­масини иккига ажратиб ип қилди ва у билан озиқ солинган идишни осди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ