Бани Надрлик душманлар

1 ўн йил аввал 1918 siyrat.uz

Улардан Ҳуяй ибн Ахтаб ва икки акаси Абу Ёсир ибн Ахтаб, Жудай ибн Ахтаб, Саллом ибн Мушким, Кинона ибн Рабиъ ибн Абу Ҳуқайқ ва Саллом ибн Абу Ҳуқайқ, Абу Рофиъ ал-Аъвар (уни саҳобалар Хайбар жангида ўлдиришган), Рабиъ ибн Рабиъ ибн Абу Ҳуқайқ, Амр ибн Жаҳҳош, Каъб ибн Ашраф (у Тайй қабиласининг Бани Набҳон уруғидан, онаси Бани Надрдан эди), Каъб ибн Ашраф­нинг иттифоқдоши Ҳажжож ибн Амр ва Кардам ибн Қайслар − булар­нинг барчаси Бани Назирдан бўлишган.

Бани Саълаба ибн ал-Фитйундан: Абдуллоҳ ибн Суриё ал-Аъвар (Ҳижозда унинг даврида Тавротни ундан яхшироқ биладиган одам йўқ эди), ибн Солубо, кейинчалик мусулмон бўлган олимлардан Мухайриқ.

Бани Қайнуқоъдан: Зайд ибн Лусайт (ибн Ҳишомнинг фикрича, уни ибн ласит дейиларди), саъд ибн ҳунайф, маҳмуд ибн сайҳон, Узайз ибн абу Узайз, абдуллоҳ ибн сайф (ибн ҳишом уни ибн Зо­мон ибн азо, баҳрий ибн амр, шаъс ибн адий, шаъс ибн Қайс, Зайд ибн ҳорис, нўъмон ибн амр, сукайн ибн абу сукайн, адий ибн Зайд, нўъмон ибн абу авфо, абу анас, маҳмуд ибн даҳя, молик ибн сайф, каъб ибн рошид, озир ва рофиъ ибн абу рофиъ, Холид, азор ибн абу азор (ибн ҳишом, озир ибн озир ҳам дейди), рофеъ ибн ҳориса, рофиъ ибн ҳураймила, рофиъ ибн Хорижа, молик ибн авф, рифоъа ибн Зайд ибн табут, абдуллоҳ ибн салом ибн ҳорис (у олим ва доно киши бўлиб, исми ҳусайн эди, мусулмон бўлгач, расулуллоҳ (с.а.в.) унга абдуллоҳ деб ном берганлар). буларнинг барчаси бану Қайнуқоъдан.

Бани Қурайзадан: Зубайр ибн Бото ибн Ваҳб, Аззол ибн Шамвил, Каъб ибн Асад, (у Бани Қурайзанинг аҳзоб йилида бузилган шар­тномаси соҳиби эди), Шамвил ибн Зайд, Жабал ибн Амр ибн Сукай­на, Наҳҳом ибн Зайд, Кардам ибн Каъб, Ваҳб ибн Зайд, Нофеъ ибн Абу Нофеъ, Абу Нофеъ ва Адий ибн Зайд, Ҳорис ибн Авф, Кардам ибн Зайд ва Усома ибн Ҳабиб, Рофеъ ибн Румайла, Жабал ибн Абу Қушайр ва Ваҳб ибн Яҳудолар.

Бани Зурайқ яҳудийларидан: Лабид ибн Аъсам. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари ўртасига совуқчилик тушириш учун иссиқ-совуқ қилишга ҳаракат қилиб кўрган.

Бани Ҳориса яҳудийларидан: Кинона ибн Суриё.

Бани Авф ибн Амр яҳудийларидан: Қардам ибн Амр.

Бани Нажжор яҳудийларидан: Силсила ибн Барҳомлар.

Буларнинг барчалари яҳудий роҳиблари бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобаларига душманлик қиладиган, Ислом нурини ўчириш учун зулм ва адоват эгалари бўлган ёмон одамлар эди. Бу­лардан фақатгина Абдуллоҳ ибн Салом билан мухайриқ мусулмон бўлган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ