Абу Суфён карвонининг қутулиб қолиши

1 ўн йил аввал 1758 siyrat.uz

Абу Суфён эҳтиёт чорасини кўрган ҳолда карвондан анча илга-рилаб сувнинг олдига келди ва маждийга: «бирор нимани сездинг­ми?» – деб сўради. У: «Шубҳали ҳеч кимни кўрмадим. Фақат икки туя минган одам мана бу тепаликка чўкиб, мешларига сув олиб кетиш­ди», – деди. Абу Суфён туя чўктирган жойларига келиб, туяларнинг тезагини қўлида майдалаб, ичидаги донни кўргач: «Аллоҳга қасамки, бу Ясриб (Мадина)нинг емлари», – деди. Сўнг дарҳол шериклари­нинг олдига қайтиб карвонни йўлдан бурди ва соҳил бўйлаб Бадрни чап томонида қолдирганча тезлик билан жўнаб кетди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ