Асвад ибн Абдуласад ал Махзумийнинг ўлими

3 йил аввал 1873 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Асвад ибн Абдуласад ал-Махзумий баджаҳл, ёмон хулқли киши эди. У: «Аллоҳга ваъда бериб айтаманки, улар­нинг ҳовузларидан сув ичаман, ё уни бузиб ташлайман, ё ўша ерда ҳалок бўламан», – деб, йўлга чиқди. Ҳовузга яқинлашганида унинг рўпарасидан Ҳамза чиқди. Иккаловлари тўқнашгач, Ҳамза унинг оёғини болдирининг ярмидан узиб ташлади. У ҳовуз олдида орқага қараб йиқилди. Қон оёғидан шериклари тарафга қараб отилиб чиқар эди. Қасамини бажариш учун ҳовузга судралиб бориб, ўзини сув­га ташлади. ҳамза ортидан етиб келиб, уни ҳовузнинг ичида ўлдирди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ