Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёрдам сўраб Худога илтижо қилишлари

3 йил аввал 2045 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафларни тузатиб бўлиб, чодирла­рига кирдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам бирга бўлиб, улардан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам парвардигорга ваъда қилган ёрда­мини сўраб: «Эй Аллоҳим! Агарда бугун мана бу гуруҳ ҳалок бўлса, сенга ибодат қиладиган қолмайди», деб илтижо қилдилар. Абу Бакр: «Эй Аллоҳнинг Пайғамбари! Бу ёлборишингизга Аллоҳ, албатта, сизга ваъда қилган нарсасини тўлиқ қилиб беради», – деди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чодирда бироз кўзлари илиниб, уйғондилар-да: «Хушха­бар, эй Абу Бакр! сизга Аллоҳнинг ёрдами келди. Жаброил от тизги­нидан тутиб, етаклаган ҳолда келяпти!» – дедилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ