«Бутун инсоният учун кун тартиби»

3 йил аввал 4116 siyrat.uz

Кен Ливингстон Лондон аҳолисига исломий масалаларни ёритиб беришни ваъда қилмоқда

Лондон шаҳар ҳокимлигига ўз номзодлигини қўйган Лейборист партияси вакили Кен Ливингстон Британия пойтахти Лондон аҳолисига Ислом динининг асосий қонун-қоидаларини  ёритиб беришни ва Лондонни «Ислом маёқига» айлантиришни ваъда қилмоқда. У Британиянинг сиёсат майдонидаги энг ёрқин ва машҳур сиёсий арбобларидан бўлиб, 2000 йили Лондонга ҳоким этиб сайланган ва 2004 йили яна қайта сайланган эди. У мусулмонларни ҳимоя қилувчи машҳур маърузалари билан шуҳрат қозонган. Ҳатто душманлари ҳам тан олишадики, у раҳбарлик қилган даврларда шаҳар аҳолисининг ҳаёти сезиларли даражада яхшиланган ва Лондоннинг дунё миқёсидаги статуси (ҳуқуқий ҳолати) анча мустаҳкамланган. Шунга қарамай, у 2008 йили ўз ўрнини оз сонли миллатларга нисбатан ҳақоратли чиқишлари билан «шуҳрат» қозонган консерватор Борис Джонсонга бўшатиб берган. Кен Ливингстон йилига ўн минглаб иштирокчи қатнашадиган IslamExpo каби тадбирларда мунтазам равишда иштирок этиб келади. 2004 йили у Лондонда мусулмон аёллар ҳижобига бағишланган конференцияга халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти Юсуф Қарзовийни таклиф қилгани учун ўнглар партияси тарафидан қаттиқ маломатларга қолган эди.

Ҳокимликка номзод Ливингстон: «Мен яқин тўрт йил ичида Лондондаги ҳар бир номусулмон шахс Муҳаммад Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўз (ҳадис)ларини ва рисолат (Қуръони карим)ни билишини ва тушунишини хоҳлар эдим», деди. У Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳажжатул вадоъ»да сўзлаган нутқларини «Бутун инсоният  учун кун тартиби» деб номлади. Маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Видолашув ҳажи»да бутун инсониятнинг Одам ота ва Ҳавво онадан тарқагани, ирқчилик муносабатлари, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қулдорлик муаммолари, арабларнинг ажамлардан ва ажамларнинг араблардан, оқ танлиларнинг қора танлилардан ва қора танлиларнинг оқ танлилардан  устунликлари йўқлиги ҳақида ҳам гапирган эдилар. Ливингстоннинг айтишича, буларнинг барчаси шубҳасиз, ўз долзарблигини йўқотгани йўқ ва ҳозир ҳам, айниқса, расмий маълумотларга қараганда 2,5 миллион мусулмон яшаётган Буюкбританияда бу масала жуда ҳам долзарбдир.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ