Талҳанинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам бериши

1 ўн йил аввал 1842 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тоғдаги бир харсанг тошга чиқмоқчи бўлдилар. У Зот ҳолдан тойган, бунинг устига икки қават совут кий­гандилар. Тошга чиқишга уриндилар, лекин чиқа олмадилар. Шун­да тошнинг тагига Талҳа ибн Убайдуллоҳ келиб ўтирди ва унинг ёр­дамида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тошнинг тепасига чиқдилар. Менга Яҳё ибн Аббод ибн Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр ўз отасидан, у Абдуллоҳ ибн аз-Зубайрдан сўзлаб: «Мен ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Талҳа Аллоҳнинг элчиси соллаллоҳу алайҳи васалламга шу ишни қилганида (жаннатни) ўзига во­жиб қилди», деётганларини эшитганман», – деди.

Ибн Ҳишом: Икриманинг ибн Аббосдан қилган ривоятида, мен­га етиб келганига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарада қуриб қўйилган поғонага етиб бормаганлар.

Ибн Ҳишом: Ғуфранинг озод қилган қули Умарнинг айтишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд куни олган жароҳатлари сабабли пешин на­мозини ўтириб ўқидилар, мусулмонлар ҳам у Зотнинг орқаларида ўтириб намоз ўқидилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ