Мушрикларга келган ҳолатни билиб келиш

4 йил аввал 676 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга душманлар ўртасидаги келишмовчилик ва Аллоҳнинг уларни бўлиб юборгани ҳақидаги хабар етиб келганида, Ҳузайфа ибн ал-Ямонни чақириб, уни тунда қавм нима қилаётганини билиб келиш учун юбордилар.

Ибн Исҳоқ: Менга Язид ибн Зиёд Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразийдан ривоят қилишича, Куфа аҳлидан бўлган бир киши Ҳузайфа ибн ал-Ямондан: «Эй Абу Абдуллоҳ! Сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у Зотга ҳамроҳ бўлганмисизлар?» – деб сўраганида у: «Ҳа, эй бирода­римнинг ўғли», – деди. Шунда у киши: «Сизлар нима қилар эдингиз?» – деди. Ҳузайфа: «Аллоҳга қасамки, биз жанг қилар эдик», – деди. Ҳалиги киши: «Аллоҳга қасамки, биз у Зот яшаган даврда яшагани­мизда, у Зотни ерда юргизмай, елкаларимизда кўтариб юрар эдик!» – деди. Шунда Ҳузайфа: «Эй биродаримнинг ўғли, Аллоҳга қасамки, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда хандақда эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туннинг бир қисмида намоз ўқидилар ва бизга қараб: «Ким ҳозир бориб, қавм нима қилаётганини кўриб қайтади? (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтишни шарт қилаётган эдилар.) Мен Аллоҳ таолодан ўша киши менинг жаннатдаги ҳамроҳим бўлишини сўрайман» – де­дилар. Қўрқув, очлик ва совуқнинг қаттиқлигидан қавм ичидан ҳеч ким турмади. Хеч ким турмагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени чақирдилар. Чақирганларида, туришдан бошқа чора қолмаганди. Менга: «Эй Ҳузайфа, бор, қавмнинг орасига кир. Улар нима қилаётганларини кўр ва бизнинг олдимизга етиб келгунингча асло бирор нарса қилма!» – дедилар. Мен бориб қавмнинг ичига кирдим. Шамол ва Аллоҳнинг аскарлари уларни истаган кўйига солаётган эди. Уларнинг на олови, на қозони ва на чодири бир жойда тура оларди. Абу Суфён ўрнидан туриб: «Эй қурайшликлар, ёнингизда ким ўтирганига қаранг», – деди. Мен бир кишининг қўлидан тутиб: «Сен кимсан?» – дедим. У: «Фа­лончининг ўғли фалончиман», – деди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-ахиро ойининг 9-куни

Ҳижрий 1294-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1877-йил 21-июн)

Усмонлилар қўмондони Аҳмад Мухтор Пошо Андўлидаги «Ҳаляз» жангида Рус қўшини устидан ғалаба қозонди. 

Ҳижрий 1380-йил 9-жумодал-ахиро куни (милодий 1960-йил 28-ноябр)

Мавритания мустақилликка эришди ва халқ Мухтор валади Додани илк раиси этиб сайлади.

 



Видеолар
Мақолалар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (5-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
94
Китоблар

Динимиз фидойилари

...Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (Моида сураси, 13-оят) давоми...

Мўминалар силсиласи

MO’MINA AYOLLAR IBRATI (Muharrir muqaddimasi) Bismillahir rohmanir rohiym. Islom dinida insonlarning insonlardan farqi, faqat Allohga itoati, doimiy toati, taqvosi bilan belgilanadi. Alloh aytadi: "Albatta sizlarning Alloh nazdidagi eng давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Машҳур даҳолар сийрати

(Сияру аъламин нубало)  Китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган ушбу янги нашрига ўттиздан ортиқ уламо ва фузалолар ҳақидаги маълумотлар қўшимча киритилган бўлиб, оят-ҳадислар ва давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ