Маккада бутпарастликнинг зоҳир бўлиши

1 ўн йил аввал 1977 siyrat.uz

Қурайшликларнинг орасидан Амр ибн Луҳай ўртага чиқмасдан олдин улар оталари ҳазрати Иброҳим ва ҳазрати Исмоилларнинг динида эдилар. Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш билан машғул эдилар. Ҳазрати Исмоилнинг динини биринчи бўлиб бузган одам Амр ибн Луҳай бўлди. Аллоҳ изн бермаган ҳолда ҳайвонларнинг баъзиларини Аллоҳга аталган деб «буларга тегилмайди» деди ва шундай қилиб, бу ҳайвонларни ейишликни ҳамда уларга минишликни ҳаром қилди. Ҳолбуки, бундай эътиқод ҳазрати Иброҳим келтирган динда йўқ эди. Амр Маккадан чиқиб Шомга кетди. У ерда Шом халқини бутларга топинаётганини кўрди. Унга бу ҳолат маъқул тушганлиги учун бир неча бутни Маккага олиб келиб,  у ерга бу бутларни қўйди ва халққа бу бутларга топиниб, ибодат қилишликларини айтди. Маккадан бошқа жойга кетаётганларида ўзлари билан ҳарамнинг тошларидан, уларга таъзим қилиш учун олишарди. Сўнг ҳарамни эслаш учун тошларга қараб топинишарди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ