«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг инсоният устидаги ҳақлари» анжумани
1 ўн йил аввал 1979 siyrat.uz
26 ноябрь куни Мадинаи мунавварада «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсоният устидаги ҳақлари» мавзуида анжуман бошланади. Уни Мадина Ислом университети Мадинанинг 2013 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши бўйича дастури доирасида ташкил қилади. Университет ректори Абдурраҳмон Санаднинг айтишича, унда 15 давлатдан 39 нафар тадқиқотчи, шунингдек, бир қанча олимлар, маданият ва давлат арбоблари иштирок этади. Анжумандан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақлари, у киши ўрнатган инсоний қадриятлар, мусулмон шахсиятни шакллантиришдаги у кишининг меҳнатларини танитиш кўзланган.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Абу Зарр ҒИФОРИЙ
Мавзуга оид мақолалар