Варақа ибн Навфал ҳузурида

5 йил аввал 1220 siyrat.uz

Ҳазрати Хадижа бу ҳолатни аниқлаш учун амакиваччаси олим Варақадан ёрдам сўрашни маъқул топди. Расулуллоҳ билан бирга Варақанинг ҳузурига бордилар. Расулуллоҳ кўрганларини Варақага айтиб бердилар. Варақа буни тинглагач, Пайғамбаримизга шундай деди: —Жоним қўлида бўлган Аллоҳнинг номи билан қасам ичаманки, сен бу умматнинг Пайғамбарисан. Мусога келган у буюк Номус (Жаброил) сенга ҳам келган. Лекин яхши билки, қавминг сени мутлақо ёлғончига чиқаради ва сенга азиятлар беради. Сени юртингдан чиқарадилар ва сен билан урушадилар! Ҳазрати Муҳаммад Варақанинг «Сени юртингдан чиқарадилар», деганини эшитгач, ҳайратда қолдилар. Чунки Варақа ҳазрати Муҳаммаднинг қурайшликлар қандай яхши кўришликларини биларди. Унга «СОДИҚ» деб хитоб этишларини, «АМИН» дея чақиришларини ҳам биларди. Ҳазрати Муҳаммад ҳайрат-ла дедилар: —Улар мени юртимдан чиқарадиларми? —Ҳа. Зеро сенга берилган пайғамбарлик аввал кимга берилган бўлса, халқ унга душманлик қилган ва у билан урушган. Агар у кунларга етсам, сенга ёрдам берардим! Шундан кейин ваҳий бир муддат тўхтаб қолди. Сўнг бирин-кетин нозил бўла бошлади; Қуръон нозил бўла бошлаган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ