Қурайшликларнинг ҳазрати Абу Бакрга қилганлари

3 йил аввал 1866 siyrat.uz

Бир куни ҳазрати Абу Бакр ўринларидан туриб халқни Аллоҳга чақиришга бошлади... Мушриклар ҳазрати Абу Бакрга ҳужум қилиб, уни яхшилаб урдилар. Утба ибн Рабиъа ковушининг орқаси билан юзига урганда юз-кўзи қонга бўялиб қолди. Бани Тамим қабиласи ўзларидан бўлган ҳазрати Абу Бакрни уйларига олиб келдилар. Ўлиб қолишлигидан шубҳа қилмас эдилар. Оқшомга яқин ўзларига келган ҳазрати Абу Бакрнинг илк сўзлари «Расулуллоҳга нима қилди?»− дегани бўлди. Буни эшитган қабиласи уни ҳақорат қилиб, тарқалиб кетишди. Умму Жамил ҳам иймонга келганлардан эди. Унга яқин келди. Ҳазрати Абу Бакр Умму Жамилдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўради Умму Жамил «Яхши, ҳеч нарса бўлгани йўқ»−дегач, ҳазрати Абу Бакр:«Валлоҳи, Расулуллоҳнинг ҳузурларига бормагунимч,а на овқат ейман, на сув ичаман»− деди. Кеч кириб ҳаммаёқ тинчигунга қадар ҳазрати Пайғамбарнинг зиёратини кутиб ўтирдилар. Одамлар уй-уйларига кириб кетгач, хотинлар қўлтиғидан суяб Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб борди. Ҳазрати Расулуллоҳ бу ҳолатни кўриб жуда ҳам хафа бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳазрати Абу Бакрнинг оналарини Исломга даъват қилдилар. У кишининг оналари дарҳол мусулмон бўлдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ