Қамалнинг бекор қилиниши

1 ўн йил аввал 1983 siyrat.uz

Қурайшликлардан мурувват ва марҳамат соҳиби бўлган бир неча киши Ҳишом бин Амр бин Рабиъанинг бошчилигида бу зулумкорона шартномага қарши чиқдилар. Бундай қаттиқ ҳолатни ўзларига ҳазм қилолмас эдилар. Ҳишом марҳаматли киши эди. Қавми орасида ҳурмати бор эди. Ўзларида нозик ҳис, марҳамат, жасорат бор, деб ҳисоблаган қурайшликлар билан сирли равишда муносабат ўрнатди. Қамални бекор қилишлик учун уларнинг инсонлик ҳиссини жўштиришга ҳаракат қилди. Бу зулумкорона шартномадан воз кечишлари учун ғайрат қилди. Беш киши бўлишгач, дарҳол бир маслаҳатга келишиб, саҳифани йиртиш ҳусусида қарор қилдилар. Эртасига Абдулмутталибнинг қизи Отика билан Зуҳайр бин Абу Умайя ўринларидан туриб халққа мурожаат қилдилар: -Эй маккаликлар! Биз роҳатда овқат еб, кийимлар кияр эканмиз, Бани Ҳошим ҳалок бўлмоқда. На бирор нарса сота оладилар, на бирор нарса сотиб ола биладилар. Шундай нарса бўлиши мумкинми? Қасамлар бўлсинки, шу золимона саҳифа парча-парча бўлмагунча қайтиб ўтирмаймиз! Абу Жаҳл гапга аралашиб, уларни қайтаришга уринди, лекин эпини қила олмади. Мутьим бин Адий ўрнидан туриб, саҳифани йиртиш учун турган жойидан олди. Во ажаб, қайси кўз билан кўрсинларки, қурт саҳифани еб битириб, илма-тешик қилиб юборибди.Саҳифада Бисмикаллоҳумма (Аллоҳим! Сенинг исминг ила бошлаймиз!) калимасидан бошқа бирон нарса қолмабди. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолатни аввалроқ Абу Толибга, у киши эса бунинг хабарини қурайшликларга айтган эдилар... Саҳифа йиртилди. Унда ёзилган ҳукмлар ҳам ўртадан кўтарилди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ