Исроъ ва меърож ҳодисаси

1 ўн йил аввал 2268 siyrat.uz

Аллоҳ таоло Пайғамбарини бир кечада Масжид ул Ҳаромдан Масжид ул Ақсога ўзи тилаган яқинлик мақомига кўтарди. Самоларда кездирди. Борлигининг аломатларини кўрсатди. Уни пайғамбарлар билан учраштирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун аҳволни тўла кўрдилар. На кўзлари юмилди ва на шошилди. «Ўшанда Нилуфарни ўраган нарса (яъни Аллоҳ таолонинг файзи илоҳийси) ўраб олган эди. (Пайғамбарнинг) кўзи (ўнгу сўлга) оғгани ҳам йўқ, ўз ҳаддидан ошгани ҳам йўқ.» (Ван-нажм сураси 16-17) Бу саёҳат Аллоҳнинг Зотига хос бир саёҳатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чўккан кўнгилларига тасалли бериш эди. Тоифда учраган ҳақоратнинг бадали эди... Эрта билан Курайш жамоасига келиб уларга Исроъ ва Меърожнинг хабарини бердилар. Лекин ҳеч ким ул Зотга ишонмади. Ҳатто қарши чиқишди, ёлғончига чиқардилар, сўзларини масхара қилдилар! Ёлғиз Абу Бакр шундай деди: —Аллоҳга қасам ичаманки, ул Зот нима десалар, тўғри айтибдилар. Нима сабабдан ул Зотнинг бу сўзларига ҳайрон бўляпсизлар? Валлоҳи, ул Зот менга, ўзларига кеча-кундуз осмондан ваҳий нозил бўлишлигини хабарини берадилар ва мен ҳам уни тасдиқлайман. Бу сизнинг ҳайрон қолишингиздан янада ҳайратли нарса эмасми? Аллоҳ таоло Исроъ кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва умматларига ҳар куни эллик вақт намозни фарз қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  Аллоҳга мурожаат қилиб, Ундан бу миқдорни енгил қилишлигини сўрадилар. Охирида Аллоҳ таоло эллик вақтни бир кунда беш маҳалга туширди. Иймон келтирган ҳолда ва Аллоҳдан ажрини истаб, бу беш вақт намозни адо этган кишига эллик вақт намознинг ажри берилади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ