Биринчи Ақаба байъати
1 ўн йил аввал 1894 siyrat.uz
Келгуси сана ҳаж мавсумида ансорийлардан ўн икки киши ҳажга келган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кўришдилар ва биринчи Ақаба байъатини қилдилар. Бу байъат, тавҳид (Аллоҳни бир деб билмоқ), зино, ўғрилик, болаларни ўлдирмаслик ва келган амрларга итоат қилиш тўғрисида тузилди. Мадиналик ҳайъат қайтиш пайтида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан бирга Мусъаб ибн Умайрни юбордилар. Уни мадиналикларга Қуръон ва Исломни ўргатувчи ҳамда фиқҳ ҳукмларини таълим бергувчи устоз сифатида юборган эдилар. Мадинада Мусъаб ибн Умайрни «Муъқрий» дейишар эди. У Асаб ибн Зурарийнинг меҳмони бўлган эди. Мадиналикларга намоз ўқишликни у ўргатганди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Исломнинг Мадинада тарқалиши
Мавзуга оид мақолалар