Ансорлар билан муҳожирларнинг биродарлиги

3 йил аввал 2134 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлар ва муҳожирлар ўртасида ўзаро ёрдам тўғрисида қардошлик шартномаси эълон қилдилар.Ансорлар муҳожирлар билан биродар бўлиш хусусида мусобақалашишар, ҳатто баъзан ораларида қуръа ташлашарди. Ансорлардан бўлган мусулмонлар муҳожирларни уйлари, нарсалари, моллари, ер ва ҳайвонлари борасида ҳакам тайин қилишиб, улар нимани олиб, нимани қўйишса, шунга рози бўлишарди. Уларни ўзларидан зиёда кўришар эдилар. Ансорлардан бир мусулмон, муҳожир биродарига «Молимнинг ярмини ол»,− дер, муҳожир эса «Аллоҳ бола-чақангга, молингта баракот берсин. Молинг менга лозим эмас. Менга бозорни кўрсат, у  ерда тижорат қилайлик», − дея қаршилик кўрсатишарди. Шундай қилиб, ансорлар муҳожир биродарларини ўзларидан устун қўяр эдилар.Муҳожирлар ҳам камтарлик қилишиб, тенг бир ҳурматга эгаликларини намоён қилар эдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ