Ёшларнинг жиҳоди
3 йил аввал 2155 siyrat.uz
Мусулмон лашкарлари Бадр томон юришганда, Умайр ибн Абу Ваққос исмли ўн олти ёшли ўсмир ҳам аскарларга қўшилди. Ёши кичик бўлганлиги учун Расулуллоҳнинг ўзини қабул қилмаслигидан қўрқиб яширинарди. Ҳеч кимнинг ўзини сезиб қолишини истамасди. Акаси Саъд ибн Ваққос бу ҳолатнинг сабабини сўраганида, «Расулуллоҳнинг мени орқага қайтаришларидан қўрқаман.Чунки урушда иштирок қилишни истайман. Балки, Аллоҳ таоло менга шаҳидликни насиб қилар»−деди. Ҳолат у айтгандай бўлиб чиқди. Расулуллоҳ уни орқага қайтаришни истадилар. Чунки у ҳали урушиш ёшига етмаган эди. Лекин у йиғлай бошлагач, Расулуллоҳнинг кўнгиллари эриб, унга розилик бердилар. Ўзи истаганидек жиҳодда шаҳидлик мақомига эришди!...
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Мусулмон ва мушрик аскарлар орасидаги тафовут
Мавзуга оид мақолалар