Тенгдошлар орасида мусобақа
1 ўн йил аввал 3246 siyrat.uz
Ёшлари кичиклиги сабабидан Расулуллоҳ баъзи ўсмирларни Уҳуд куни орқага қайтардилар. Ўн беш ёшли Самира ибн Жундуб билан Рафи ибн Хадижи орқага қайтарилди. Рафининг отаси, ўғлининг жангда иштирок этишлигини илтимос қилиб,«Ўғлим яхши ўқ отади»,− деди. Расулуллоҳ бу илтимосни қабул қилдилар, аммо Самира ибн Жундубнинг жангда қатнашишлигига —ёши кичиклиги сабабидан —изн бермадилар. Самира ибн Жундуб эса Расулуллоҳга шундай деди: —Рафининг қатнашишига изн бериб мени орқага қайтарасизми? Агар Рафи билан курашга тушсам, мен уни йиқитаман! Ўрталарида кураш бўлди ва айтгани каби Самира ибн Жундуб Рафини егди. Шу сабабли Расулуллоҳ тарафидан унга ҳам изн берилди. У ҳам чиқиб Уҳуд куни жанг қилди.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Жанг бошланмоқда
Мавзуга оид мақолалар