Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйқулари

1 ўн йил аввал 2348 siyrat.uz

Анас розияллоҳу анҳу бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб: «У Зотга ваҳий қилинишидан олдин уч нафар келди. У Зот Масжидул Ҳаромда ухлаб ётар эдилар. Бас, уларнинг аввалгиси: «У буларнинг қайси бири?» деди. Ўрталари: «У буларнинг энг яхшисидир», деди. Охиргилари: «Буларнинг энг яхшисини олингиз», деди. Ўшанда бир марта бўлган эди. Кейин у Зот уларни то бошқа бир кечада, қалблари кўрадиган бўлгунларича кўрмадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар эди. Қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча пайғамбарларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди. Бас, у Зотни Жаброил олиб, сўнгра осмонга бирга олиб чиқиб кетди», деди». Шарҳ: Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин Масжидул Ҳаромда амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва бошқа бир амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб билан ухлаб ётар эдилар. Шунда уч нафар фаришта; Жаброил, Микоил ва Исрофил алайҳиссаломлар келдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: «У буларнинг қайси бири?» деди». Яъни Муҳаммад бу ухлаб ётганларнинг қайси бири? Бу саволга Микоил алайҳиссалом: «У буларнинг энг яхшисидир», деб жавоб бердилар. Жавобни эшитгандан кейин Исрофил алайҳиссалом: «Буларнинг энг яхшисини олингиз», деди». Бундан Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан аввал ухлаб ётганларида ҳузурларига фаришталар келганини билмаганлари тушунилади. Аммо у Зотга ваҳий тушганидан кейин Исро кечасида Жибрил алайҳиссалом келганларида билганлар. Чунки «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар эди. Қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча пайғамбарларнинг кўзлари ухлайди-ю қалблари ухламайди». Улар ўзларига ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин бўлган ваҳийни қабул қилиб олишга доим тайёр туришлари керак.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим. «Кўзим ухлайди. Қалбим ухламайди», дедилар у Зот». Иккисини икки шайх ривоят қилган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ