Маккага қайтиш

1 ўн йил аввал 2199 siyrat.uz

Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида Макка томон йўл олдилар. Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси намоз ўқиётганларидаги қироатни эшитиб, бир гуруҳ жинлар у Зотга иймон келтирдилар ва ўз қавмларини Исломга даъват қилиш учун шошилиб кетдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Аҳқоф ва Жин сураларида хабар берган. Бу ҳодисанинг оғир пайтда юз бериши алоҳида ҳикматга молик эди. Одамлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор қилиб турганларида, жинлар ўзларидан ўзлари иймон келтиришлари катта гап эди. Икковлари Маккага яқинлашганларида Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, уларнинг олдига қандоқ кирасиз? Ахир улар сизни чиқардилар-ку?!» деди. «Эй Зайд! Албатта, Аллоҳ сен кўриб турган нарсага кушойиш берур. Албатта, Аллоҳ Ўз динига нусрат берур. Ўз набийини зоҳир қилур», дедилар у зот. Сўнгра Хузоъа қабиласидан бир одамни Мутъам ибн Адийга юбориб, Маккага унинг ҳимоясида кираётганликларини хабар қилдилар. Мутъам ибн Адий рози бўлди. У Зот алайҳиссалом Маккага кирдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ