Жой танлаш

1 ўн йил аввал 2094 siyrat.uz

Сўнгра саҳобаларига қаерга жойлашиш ҳақида маслаҳат солдилар. Машваратда Хаббоб ибн Мунзир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу жойга сизни Аллоҳ туширдими? Ундан силжишнинг иложи борми? Ёки уруш ва ҳийла учун тушдингизми?» деб сўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уруш ва ҳийла учун тушган эдим», дедилар. Хаббоб ибн Мунзир: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундай бўлса, мушрикларга энг яқин қудуққа олиб боринг бизларни. Бу ер жанг қилишга ноқулай, ўша томонда эски бир қудуқ бор. Унинг суви ширин ҳам тугамайди. Ундан идишларимизни сувга тўлдириб оламиз-да, жанг қилаверамиз», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хаббобнинг фикрини маъқулладилар. Ислом лашкари Бадрдаги эски қудуқ ёнига бориб ўрнашди. Расули акрам кечаси билан намоз ўқиб чиқдилар. Бу оқшом жума кечаси бўлиб, Рамазон ойининг ўн еттинчиси эди. Хаббоб айтган ишлар амалга оширилди. Аллоҳ таоло осмондан ёмғир ёғдирди. Мусулмонлар турган жойга ерни ҳўл қиладиган, аммо юришга халақит қилмайдиган даражада ёмғир ёғди. Қурайшликлар эса ёмғир кўп ёққанидан юра олмай қолдилар. Улар қумлик жойга тушган эдилар. Ёмғир мўмин-мусулмонлар учун неъмат ва раҳмат, мушрикларга бало ва офат бўлди. Ўша кеча мусулмонларни қаттиқ мудроқ босди. Ҳаммалари ухлаб қолдилар. Баъзиларининг боши эгилиб, кўксига тушиб қолса ҳам сезмас эди. Ёнбошига йиқилганларидагина ўзларига келардилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ