Хандақ уруши

1 ўн йил аввал 2114 siyrat.uz

Ўша пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тинчлик-омонликда Ислом даъватини инсонларга етказар эдилар. Мусулмонларга Ислом таълимотларини ўргатар, шариат аҳкомларини жамиятда татбиқ қилар, кишилар орасида бўлиши лозим муомалаларни йўлга қўяр, қисқаси, исломий шахсиятни тарбиялар ва мусулмон жамиятини қуриб келар эдилар. Бунинг хабари атрофга тарқалиб, кишиларда Исломга бўлган қизиқиш ортар ва якка-якка ҳолларида келиб, мусулмонлар сафига қўшилар эдилар. Бу ҳолат Ислом душманларини ташвишга солди. Мусулмонлар тинч-омон қўйиб берилса, ҳамма улар томонга ўтиб кетишидан қўрқдилар. Шунинг учун ҳаммамиз бирлашиб, мусулмонларни йўқ қилмасак бўлмас экан, деган фикрга келдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ