Мусулмонларнинг Мадинага ҳижрат қилиши

1 ўн йил аввал 2194 siyrat.uz

 

Ансорлар Мадинага қайтгач, Ислом дини кенг қулоч отиб ёйила бошлади. Мусулмонларнинг мадиналиклар билан иттифоқ тузганидан ва бу иттифоқ ўзларига қарши қаратилган куч эканидан хабар топган мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом билан саҳобаларга илгаригидан ёмонроқ зулм ўтказа бошлашди. Вазият ёмонлашганидан ташвишга тушган Расулуллоҳ мусулмонларни Мадинага кўчишга буюрдилар. Мусулмонлар Қурайш мушрикларининг тўсқинлик қилишлари андишасида якка-ёлғиз йўлга чиқдилар. Биринчи бўлиб Абу Салама Маҳзуми аёли Умму Салама билан кўчди, бироқ Умму Саламани мушрик қариндошлари ушлаб қолишди, кейин инсофга келиб қўйиб юборишди. Аёл не машаққатлар билан эрига етиб олди. Қалблари яратганнинг муҳаббати билан лиммо-лим тўлган мусулмонлар Аллоҳга ибодат қилиш, Ислом динини турли тажовузлардан асраш учун туғилиб ўсган масканларидан бош олиб кета бошладилар. Улар Тангри таоло ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг розилиги учун киндик қони тўкилган заминдан, ота-она, бола-чақаларидан айрилишга ҳам рози бўлдилар. Маккада Абу Бакр, Али, Суҳайб, Зайд ибн Ҳориса ва тарки ватан этишга имкони йўқ кишиларгина қолишди. Расулуллоҳ  Аллоҳ сафар − ҳижратга ижозат бериши умидидаман», дедилар. «Сиз шундай умиддамисиз? — деди Абу Бакр. — Ундай бўлса сизнинг истагингиз мен учун вожиб. Сиз менга отамдан ҳам азизсиз». Икковлон бирга йўлга чиқишга аҳдлашиб, туяларини ҳозирлаб қўйишди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ