Илк дафъа ўқилган жумъа намози

1 ўн йил аввал 2034 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом бани Салим ибн Авф маҳалласига етиб келганларида жумъа вақти бўлди, у киши туядан тушиб намоз ўқидилар. Бу Расулуллоҳнинг биринчи марта ўқиган жумъа намозлари эди. Хутбада Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан кейин йиғилганларга мурожаат қилиб бундай дедилар: «Эй жамоат! Охират учун тайёргарлик кўринглар! Яхши амалларни қилиб, инъом ва эҳсон беринглар. Бир куни мол-дунёларингиздан айрилиб, Худонинг даргоҳига борасизлар. Яратган эгам: «Таржимон ва воситачига ҳожатсиз Пайғамбар юбормаганмидим? Мол-дунё бермаганмидим? Қилган яхши амалларинг қани? Келтирган иймонинг, берган эҳсонларинг қани? деб сўрайди. Ўшанда қилган яхши амалларингиздан бошқа жонингизга оро кирадиган ҳеч нарса бўлмайди. Ён-верингизга боқиб, дўзахдан бошқа нарсани кўрмайсиз. Шунинг учун қўлдан келганча яхши амалларни қилиб, дўзах азобидан қутилишга урининглар. Яримта хурмочалик нарсани бўлса-да, садақа қилинглар. Ҳеч нарсаси йўқ одамлар лоақал яхши гапириб мискинларнинг кўнглини олсин. Парвардигори олам битта яхшиликни бир неча баробар қилиб қайтаради. Сизларга омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва барокатларини тилайман».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ