Урушишнинг шаръийлашиши

7 йил аввал 1142 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом ҳеч кимни куч билан динга киритган эмаслар, аксинча, тушунтириш орқали даъват этганлар. Расулуллоҳ Қурайш мушрикларининг хуружларини сабот билан енгишлари учун Аллоҳ таоло сабрга ундовчи оятлар нозил қилиб турарди. Аҳқоф сурасининг 35-ояти бунга ёрқин мисол бўла олади: «Иродали пайғамбарлар сингари сабр-қаноатли бўл, уларга (қавмингга) келадиган азобларга шошқалоқлик (енгиллик) қилма». Худо ўз Расулининг иродасини мустаҳкамлаш учун пайғамбар биродарларининг қиссаларини баён этарди. Маккаликларнинг зулми ҳаддидан ошиб, Расулуллоҳга суиқасд уюштиришганда у киши туғилиб ўсган жойларидан бош олиб кетишга мажбур бўлдилар. Мушриклар чорасиз мусулмонларни юртидан ҳайдаб, тажовузни — урушни ўзлари бошладилар.

Ҳижратдан кейин Аллоҳ таоло мусулмонларнинг Қурайш мушриклари билан урушишига изн бериб, Ҳаж сурасининг 39 − 40-оятларини нозил қилди: «Мушрикларнинг зулмига учрагани учун мусулмонлар улар билан урушишига рухсат берилади. Аллоҳ Ислом динини қабул қилгани учунгина юртидан ноҳақ ҳайдаб чиқарилган мусулмонларга ёрдам беришга қодирдир. Шундан кейин Ҳақ таоло Бақара сурасининг 194-оятини нозил қилиб, мусулмонларни урушишга буюрди. «Сизларга қарши уруш очган одамларга қарши Аллоҳ йўлида жиҳод қилинглар, лекин ҳаддан ошманглар, Аллоҳ ҳаддидан ошганларни (ўзига) дўст тутмайди. Уларни дуч келган ерда ўлдиринглар, сизларни қандай ҳайдаб чиқаришган бўлса, уларни ҳам юртидан худди шундай ҳайдаб чиқаринглар. (Бировнинг) пайини қирқиш урушишдан кўра ёмонроқ. Токи ўзлари қурол кўтармагунча Масжидул Ҳаромнинг ёнида улар билан урушманглар, агар Масжидул Ҳаромнинг ёнида уруш очишса, ўлдираверинглар. Кофирларнинг жазоси  − шу. Агар улар жангни тўхтатишса, Аллоҳ, албатта, мағфират қилгувчидир, бениҳоя меҳрибондир. То зарари тугаб, Аллоҳнинг дини йўлга қўйилгунча, улар билан урушиш, (мабодо) урушни тўхтатишса, зулм қилувчилардан бошқалари билан ёвлашиш дуруст эмас».

Пайғамбар алайҳиссалом Парвардигорнинг адолатли кўрсатмасига амал қилиб, фақат Қурайш мушриклари билан урушдилар. Бироқ бошқа қабилалар ҳам уларга қўшилиб, мусулмонларга қарши туришгани учун Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 36-оятини нозил қилди: «Мушрикларнинг ҳаммаси сизларга қарши уруш очгандек сизлар ҳам уларнинг барчасига қарши уруш очинглар». Шу оятдан кейин мушрикларга қарши ёппасига ғазавот бошланди. Шу боис Расулуллоҳ: «Кишилар «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-расулуллоҳ» дегунларича, урушишга буюрилдим. Иймон келтирганларидан кейин уларнинг жонига, молига ноҳақ тегинмайман. Бошқа ишлари хусусида улар билан Аллоҳнинг ўзи орани очиқ қилиб олади», деганлар. Яҳудийлар шартномани бузиб, мушрикларга кўмаклашгани учун Ҳақ таоло Анфол сурасининг 58-оятида уларга ҳам қарши туришга чақирди: «Бирор қавмнинг шартномага хиёнат қилишидан хавотирлансанг, бу битимни уларнинг виждонига ҳавола эт. Аллоҳ хоинларни сира ҳам дўст тутмайди». Мусулмонлар улардан амин бўлишлари учун яҳудийлар таслим бўлмагунча ёки хирож тўламагунча, урушиш фарз қилинди. Расулуллоҳ ғанимлар билан қуйидаги талабларга биноан урушдилар:

1. Қурайш мушриклари олдин мусулмонларга зулм ўтказганлари учун тажовузкор ҳисобланиб, то Макка фатҳ этилгунча ёки икки томоннинг келишуви асосида вақтинча тинчлик битими имзолангунча улар билан урушиш ва савдо карвонларини мусодара қилиш.

2. Яҳудийлар шартномани бузиб, мушрикларнинг ёнини олса, улардан амин бўлиш учун сургун қилиш ёки ўлдириш.

3. Бирон араб қабиласи мусулмонларга тажовуз қилса ёки қурайшларга ёрдам берса, то мусулмон бўлмагунларича улар билан урушиш.

4. Насроний ва яҳудийлардан биронтаси биринчи бўлиб мусулмонларга таҳдид солса, то улар Исломга бош эгмагунича ёки ўзларини паст тутган ҳолда хирож тўламагунича жанг қилиш.

5. Ислом динига кирганларнинг жонига ва молига ноҳақ тегинмаслик, уларнинг аввалги ишларини ковлаштирмаслик.

Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда мусулмонларни душманлар билан урушишга рағбатлантирувчи жуда кўп оятларни нозил қилди, жангдан қочганларнинг юзи қора бўлишини айтиб огоҳлантирди. Нисо сурасиниг 74-оятида ғазавотчиларнинг кўнглини тоғдек ўстирадиган ваъдалар бор: «Бу дунёни у дунёга алмаштирадиганлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишсин! Кимки Аллоҳ йўлида жиҳод қилса, майли, шаҳид бўлсин, майли, ғозий, биз унга беадад савоб ато этамиз». Аллоҳ Таоло Анфол сурасининг 16-17-оятларида ғазотдан қочганларни огоҳлантириб: «Эй мўминлар! Кофирлар сизларга ҳужум қилган пайтда душмандан қочманг. Жойни алмаштириш ёки бошқа мусулмонларга ёрдам бериш ниятида чекинса, бунинг йўриғи бошқа, кимки орқага қочса, Аллоҳнинг ғазабига учрайди, унинг жойи дўзах бўлади. Дўзах, бениҳоя даҳшатли жой», дейди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ