Ҳижратнинг иккинчи йили Вадон ғазоти
1 ўн йил аввал 2020 siyrat.uz
Ҳижрийнинг иккинчи йили кириб, ўн икки кун ўтгач, Пайғамбар алайҳиссалом ўз ўринларига Саъид ибн Убодани қўйиб, қурайшларнинг карвонини тўсишга отландилар. Амакилари Ҳамза у кишига байроқдор бўлди. Бироқ улар Вадонга етиб келганларида карвон ўтиб кетгани учун тўқнашув юз бермади. Сафар чоғида Замра жамоаси билан дўстлик шартномаси имзоланди ва зарур топилганда бир-бирига ёрдам беришга келишилди. Ўн беш кундан кейин Расулуллоҳ бошчилигидаги қўшин Мадинага соғ-саломат қайтиб келди.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Бувот ғазоти
Мавзуга оид мақолалар