Рамазон рўзасининг фарз қилиниши

3 йил аввал 1830 siyrat.uz

 

Шу йили Парвардигор мусулмонларга рамазон ойида ўттиз кун рўза тутишни фарз қилди. Бунгача Расулуллоҳ ҳар ойда уч кун рўза тутардилар. Рўза Ислом динининг асосларидан бири бўлиб, у инсон табиати ва шахсиятини камолга етказадиган амалдир. Инсон табиати баробарида ижтимоий тузум ҳам ўзгариши табиий бир ҳол. Маълумки, инсон, аввало, ўз ҳузур-ҳаловатини, шахсий манфаатини кўзлайди, ожизу нотавонлар эса саратонда ҳам қўлини совуқ сувга урмайди. Аллоҳ таоло рўзани фарз қилишининг ҳикмати шундаки, инсон очлик туфайли ноз-неъматларнинг, сувнинг қадрини ҳис этади ва шу аснода қалби юмшаб, фаъл-атворини ўзгартиради, йўқсил, бечораларга мурувват кўрсатиб, садақа, эҳсонлар беришга одатланади. Худо йўлида эҳсон бериш инсонни жуда кўп офату кулфатлардан асраб қолади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ