Ҳайит намози
1 ўн йил аввал 2260 siyrat.uz
Шу йили Аллоҳ таоло мусулмонларга ҳайит намозини ўқишни фарз қилди. Ҳайит намози туфайли мусулмонларнинг дўстлиги, қардошлиги янада мустаҳкамланади, Рўза ва Қурбон ҳайити кунлари бир ерга жам бўлиб, диний алоқалари кучайди. Пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларни йиғиб, икки ракаат намоз ўқир, уларнинг сафини янада жипслаштириб, ғанимларни енгишда Аллоҳдан мадад сўраб илтижо қилардилар. Хутба ўқиб дўстлик, биродарликни рағбатлантириб, кўндаланг турган бирламчи масалаларни айтиб ўтардилар. Намоздан кейин мусулмонлар бир-бирлари билан қўл олишиб кўришар, масжиддан чиққан камбағал, бева-бечораларга рўзи фитр садақасини беришар, Қурбон ҳайитида эса қурбонлик қилишар, қалблари шодликка тўлиб-тошарди. Аллоҳ таолодан бизни ҳам дўст-биродар қилишини, Исломнинг аввалидаги мусулмонлар даражасига эриштиришини сўраймиз.
Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Алийнинг Фотимага уйланиши
Мавзуга оид мақолалар