Ҳижратнинг бешинчи йили Думатул Жандал ғазоти

1 ўн йил аввал 1842 siyrat.uz


Шу йилнинг рабиул аввал ойида Мадинадан ўн беш кунлик масофадаги Думатул Жандалдаги бир гуруҳ аробий йўлтўсарлик қилиб, одамларни қон-қақшатаётган Мадинага бостириб кириб мусулмонларни қиличдан ўтказмоқчилиги маълум бўлди. Пайғамбар алайҳис-салом ўринларига Сибў Урфутани қолдириб, бу офатнинг олдини олиш мақсадида минг нафар саҳоба билан йўлга чиқдилар. Кечаси йўл босиб, кундузлари яшириниб яқинлашиб келганларида аробийлар билиб қолиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Мусулмонлар уларнинг чорвасини қўлга киритишди. Бир-иккита подачидан бошқа ҳеч кимни учратолмай орқаларига қайтишди. Йўл-йўлакай Базора қабиласининг бошлиғи Уяйна ибн Ҳисни билан ҳамкорлик битими тузилди. Бу қабиланинг ери гиёҳ кўкармайдиган яйдоқ даштга айланиб кетгани учун расулуллоҳ уларга молларини боқишга Мадинадан 36 мил узоқдан ер ажратиб бердилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ