Ғоба ғазоти

1 ўн йил аввал 1984 siyrat.uz

 

Мадинадан ўн икки мил олисдаги Ғоба деган жойда Пайғамбар алайҳиссаломнинг йигирмата туяси боқиларди. Бани Асад қабиласидан Уяйна ибн Ҳисн қирқ суворий билан келди-да, подачини ўлдириб, туяларни олиб кетди. Бу хабарни Расулуллоҳга ансорлардан Салама ибн Акваъ етказди. Расулуллоҳ унга орқага қайтиб, душманни чалғитиб туришни топширдилар. Салама шу заҳоти изига қайтиб, душманнинг орқасидан ўқ ота бошлади, қувлашса, тутқич бермай қочди, улар дарага кирганда тепадан тош думалатди. Мусулмонлар келиб қолишидан хавотирланган суворийлар юкини енгиллатиш учун найза, кийим-кечакларини ташлаб қоча бошлашди. Саламанинг ёлғиз ўзи ғанимларни анчагина таҳликага солиб, овораи сарсон қилди.

Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларни душманнинг орқасидан қувиб боришга чақир-ганларида биринчи бўлиб Миқтод ибн Асвад йўлга отланди. Расулуллоҳ унга аъламни тутқазиб, сен одамларни бошлаб кетавер, мен орқангдан етиб бораман, дедилар. Миқтод қанча тез юрмасин, барибир, душманнинг орқа сафидаги одамларнигина қувиб етишга муваффақ бўлди. Икки ўртадаги отишма натижасида қароқчилардан икки киши ўлди, мусулмонлардан бир киши шаҳид бўлди. Мусулмонлар туяларнинг кўп қисмини тортиб олишди, қолганини олдинги сафдагилар ҳайдаб кетишди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ