Қўшин юбориш

3 йил аввал 1904 siyrat.uz

 

Шу йили Пайғамбар алайҳиссалом Ҳайбар томондаги Фадак деган жойда яшовчи бани Саъд қабиласига қарши Али ибн Абу Толиб бошчилигида юз кишилик қўшин жўнатдилар. Бу қабиланинг арзимаган хурмо учун мусулмонларга қарши отланган яҳудийларга ёрдам бермоқчилиги ошкор бўлиб қолган эди. Қўшин йўлда кетатуриб душманнинг яҳудийлар билан яширинча битим тузиш учун кетаётган махсус одамини қўлга туширди ва бани Саъд қабиласи яшайдиган жойни кўрсатса, омонлик берилишини айтди. Жосус Ислом лашкарини ўз юртига бошлаб борди. Бироқ мусулмонлар келаётганидан хабар топган бани Саъд одамлари мол-мулкини ташлаб қочиб кетишди. Мусулмонлар беш юз туя, икки минг қўйни ўлжа олиб қайтишди. Шу билан мушрикларнинг яҳудийларга ёрдам бериш нияти барбод бўлди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ