Холид ва унинг икки дўстининг Исломга киришлари

1 ўн йил аввал 2222 siyrat.uz

 

Бу ғалабадан кейин мусулмонларга қарши юришларга бошчилик қилган уч нафар таниқли киши Холид ибн Валид Махзумий, Амр ибн Осс Саҳмий, Усмон ибн Абу Толҳа Абдарийлар мусулмон бўлдилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг Ислом динини қабул қилганидан бениҳоя қувондилар. «Сени ҳидоят қилган Аллоҳга шукр, — дедилар у киши Холидга. — Сенинг ақлли одамлигингни билардим, фаҳму фаросатинг сени ҳидоятга етаклашидан умидвор эдим». Сарвари оламнинг самимий муомаласидан мутаассир бўлган Холид: «Эй Расулуллоҳ, сизга қарши кўпгина жангларда қатнашдим, дуо қилинг, зора, Аллоҳ таоло гуноҳларимни кечирса», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ислом динида мусулмон бўлишдан аввалги гуноҳлар суриштирилмайди», дея уни хурсанд қилдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ