Зирор масжиди
3 йил аввал 3270 siyrat.uz
Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага яқинлашиб қолганларида Зирор масжиди қурилгани ҳақида хабар етказишди. Бир гуруҳ мунофиқлар мусулмонлар орасига раҳна солиш ниятида Қубо масжидига тақлидан бу ибодатхонани тиклашган эди. Мунофиқлар Расулуллоҳдан шу масжидда намоз ўқиб беришларини илтимос қилиб келишди. Сарвари олам бу ерга масжид солишнинг сабабини сўраганларида эрта-индин мусулмонларнинг сони кўпайиб кетса, барибир, ибодатхона керак-ку, деган яхши ниятда шу ишни амалга оширдик, дея Аллоҳнинг номини шафеъ келтириб, қасам ичишди. Уларнинг ёлғончи, каззоблигига Аллоҳнинг ўзи гувоҳдир. Пайғамбар алайҳиссалом бир гуруҳ саҳобаларни юбориб масжидни бузиб ташлашни буюрдилар. Саҳобалар шу заҳоти Расулуллоҳнинг буйруғини бажо келтиришди
Пайғамбар алайҳиссалом Мадинага етиб келганларидан кейин турли важ-карсон кўрсатиб ғазотдан ўзини четга олганлар узр айтишди. Расулуллоҳ уларнинг оғзидан чиққан сўзларига ишониб узрини қабул қилдилар, дилларида нималар (борлигини), ички аҳволини Аллоҳга топширдилар ва ёлғондан бўлса-да, бош эгиб келган бу кимсалар учун истиғфор айтдилар.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Табук ғазотига чиқмаган уч киши ҳақида ҳикоя
Мавзуга оид мақолалар