Бани Асад қабиласининг элчилари

7 йил аввал 1077 siyrat.uz

 

Сарвари оламнинг ҳузурларига келган бани Асад қабиласи элчиларининг орасида Зирор ибн Азвар билан кейинчалик пайғамбарлик даъвосини қилган Тулайҳа ибн Абдуллоҳ бор эди. Улар иймон келтиргач: «Эй Расулуллоҳ, биз қаҳатчилик йилидаги қийинчиликларни енгиб, қоронғи кечаларда йўл босиб, ҳузурингизга келдик. Биз томонларга бирон кишингизни юбормадингиз», дейишди. Аллоҳ таоло Қуръондаги Ҳужурот сурасининг 17-оятида бу ҳақда шундай дейди: «Улар мусулмон бўлганини сенга миннат қилишади. Сен уларга: «Мусулмон бўлганингизни менга миннат қилманглар, акс ҳолда Аллоҳ иймонга ҳидоят этгани учун сизларга миннат қилади, дегин».

Элчилар жоҳилият давридаги қушларнинг парвозига қараб фол кўриш, коҳинлик қилиш, майда тошлар билан қуръа ташлаш каби ишларининг ҳукмини сўрашган эди, Расулуллоҳ бундан буён бундай ишлар билан шуғулланишни ман этдилар. Элчилар фолбинлик ҳақида сўрашди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Бу нарсани бир Пайғамбар биларди, уни шу Пайғамбарнинг илмичалик билими бор одамгина билиши мумкин», дедилар. Элчилар бир неча кун туриб, диний аҳкомларни ўргандилар ва совға-саломлар олиб ўз юртларига қайтдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ