Сизнинг менга қилган дуоингиз манфаатлироқдир

1 ўн йил аввал 2064 siyrat.uz

Ота ва она ўз фарзандлари учун Аллоҳ уларни сақлашини, асрашини ва тўғри йўлга бошлашини сўраб қўлларини дуога кўтариши қандай ҳам гўзал.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени бунга чорлайдилар. Улар мени доимо сизларга яхшилик тилашимни, гарчи мен ғазаб ҳолатимда бўлсам ҳам, ҳеч қачон сизларга ёмонлик тиламаслигимни тайинлайдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: «Ўзларингизни, болаларингизни ва молларингизни қарғаманглар. Аллоҳдан бирон нарса сўраганингизда дуоингизни ижобат қиладиган соатга мувофиқ келиб қолишингиз  мумкин».

Энди ота-оналар фарзандларига, уларни саждаларида, икки Ҳарами Шарифда ва барча вақтларда дуо қилишларини хабарини берадилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ