Иккинчи бўлим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни худди сен кўриб тургандексан

1 ўн йил аввал 1799 siyrat.uz

Ҳа, эй болажонларим, сизларни яхши кўрганликлари учун уларнинг васиятлари сизларга шундай эди. Менимча, сизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсан ўзлари болалар билан қандай муносабатда бўлганликлари, улар билан қай тарзда саломлашганликлари, уларга қандай муомала қилганликларини билишни ҳоҳлаб турибсиз.

Келаси саҳифаларда Пайғамбарнинг ким экани, қанчалик сени яхши кўришини ва унинг олдида қанчалик қадрли эканлигингни билишинг учун мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг покизаю тамагир билан, хатокору тўғри билан, зийрагу нотовон етим билан, ҳатто чақалоқлар ҳамда кўчаларда шаталоқ отиб юрган болалар билан қандай муносабатда бўлганликларини сўзлаб бераман.

Сен учун баъзи қиссалар борки, улар сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини сўзлаб беради ва баъзи бошқа воқеалар ҳам борки, унда сен Расулуллоҳни меҳрибон, мулойим, яхшиликни ўргатувчи, гўдаклар билан ўйновчи ва ғайратга ундовчи Буюк зот эканликлариниини кўрасан. Бу воқеаларнинг барчаси сенга худди кўз ўнгингда содир бўлаётгандек ва гўёки сен ўзингни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан муносабатда бўлаётгандек  ҳис қиласан.

Энди мен билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларига қайтиб уларнинг ҳаётларини кўз ўнгингга келтиргин ва бу қиссада мен билан яшаб кўргин.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ