Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Толибнинг вафоти

3 йил аввал 2072 siyrat.uz

Нубувватнинг ўнунчи санаси расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг оталари Абу Толиб дунёдин интиқол қилди. Бу зот ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ёшликларидин тарбиялариға мутасадди бўлди. Пайғамбар бўлғонларидин кейин ҳам то ўлгунча ҳамиша мададларида турди. Жаноб рисолатпаноҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотирларидин ҳар турлук азият ва кулфатлар чекса ҳам, шафқатин дариғ тутмади. Анинг учун бул кишининг вафотидин Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васаллам диллариға оғир ранж пайдо бўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ