Юрак-юрагимдан соғиндим Сизни

3 йил аввал 1795 siyrat.uz

Юрак-юрагимдан соғиндим Сизни, Бағримга босиб қучгим келяпти, Бир бора эсган шаббода мисол, Расулуллоҳ, Сизни кўргим келяпти. Умардек адолат қилолмасам ҳам, Алидек қилични тутолмасам ҳам, Мусъабдек Қуръонни ўқолмасам ҳам, Расулуллоҳ, Сизни кўргим келяпти. Дўстларим ҳам бугун хиёнат қилар, Дунё ташвишлари устимга қулар, Душманим тинмайин устимдан кулар, Расулуллоҳ, Сизни кўргим келяпти. Муҳаббат аланги ортар кун сайин, Кўрмасдан яшашлик нақадар қийин, Сизни чиндан севган кўрарми тайин? Расулуллоҳ, Сизни кўргим келяпти. Бу дунё ўткинчи, тугар бир куни, Олис самоларга учгим келяпти, Юрак юрагимдан соғиндим уни, Набий соллаллоҳни кўргим келяпти. Соғинчим ортади негадир бугун, Қалбимда тинмайин тортадурман оҳ, Кўрмасам кўнглимда ечилмас тугун, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Дўстларимни кўрдим, душманимни ҳам, Сокинлик беролмас бир он бўлса ҳам, Ягона ўтинчим бир бор бўлса ҳам, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Нафсимда ором йўқ, жонимда ҳалак, Кўргим келаверар юзингиз доим. Суннатни ушлашим севгимдан дарак, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Ўқиб сийратингиз қалбим бўлар зор, Соғинчим қайтади, ҳижроним такрор Бугун уялмайин айтаман беор, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Умардек адолат қилолмасам ҳам, Алидек қилични тутолмасам ҳам, Жонимни фидолар қилолмасам ҳам, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Мусъабдек қироат майли қилмайин, Зайддек илмни ҳам, майли, билмайин, Тилинган юракни яна тилмайин, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Тарихни ўқийман кўзимда ёшлар, Майлига, қуласин тоғларда тошлар, Юрак чидай олмас, беролмас дошлар, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Сизни севмаганни қалбидир қора, Соғинчим ортади тинмай тобора, Кўрармиканман? деган илинжим зора, Тушларимга киринг, я Расулуллоҳ! Абдуллоҳ Махмудов.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ