БУГУН ПАЙҒАМБАРИМ ТУҒИЛГАН КЕЧА
3 йил аввал 3022 siyrat.uz
Жаҳолат бобини беркитиб буткул,
Қабоҳат зотини тугатиб тугул,
Саодат боғида кулиб мисли гул,
Бугун Пайғамбарим туғилган кеча.
Сизда қувонч бўлсин! Бўлсин гулгун юз,
Кўзингизда бўлсин порлоқ бир юлдуз,
Зеро қувонгайлар кечаю-кундуз,
Бугун Пайғамбарим туғилган кеча.
Бугун бизнинг уйга келсайди ул Зот,
Бор-бисотимни қилардим закот,
Насиб этармикан кўришмоқ, ҳайҳот,
Бугун Пайғамбарим туғилган кеча.
Зотан сиз биз билан биргасиз ҳардам,
Суннатингиз эслар уммат дам-бадам,
Ушбу кун туғилган қилмагай надам,
Бугун Пайғамбарим туғилган кеча.
Унутинг дунёнинг ташвишларини,
Мавж урган туғёну қалқишларини,
Керак бўлса, мақтов, олқишларини,
Бугун Пайғамбарим туғилган кеча.
Хаёлан бўлса ҳам, қумсайман сизни,
Кўзни юмиб бир дам эслайман сизни,
Кўрарманму, эй воҳ, Сиз юрган изни?!
Бугун Пайғамбарим туғилган кеча.
Сиздан олмиш Макка ўз чиройини,
Мадина ҳам безар сизла ойини,
Сиздан қурмиш Аллоҳ бахт саройини,
Бугун пайғамбарим туғилган кеча.
Сизни сифатлашга ожиздир қалам,
Сизсиз яшамоқлик бизларга алам,
Баногоҳ эсласам, титрагай танам,
Бугун Пайғамбарим туғилган кеча.
«Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси Саййид Аҳмад Маҳмуд ўғли.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ КЎКСИЛАРИ 4 МАРТА ЁРИЛГАН
Мавзуга оид мақолалар