Арётнинг ғалаба қозониши. Зу Нувоснинг мағлубияти ва ўлими

3 йил аввал 1728 siyrat.uz

Шундан сўнг Давс Нажоший(1) олдига Қайсарнинг мактубини олиб келди. Нажоший унга етмиш минг ҳабашни қўшиб юборди ва Арёт исмли шахсни бошлиқ қилиб тайинлади. Арётнинг аскарлари орасида Абраҳа ал-Ашрам ҳам бор эди. Арёт денгиз орқали Яман соҳилига етиб келди. Давс Зу Саълабон ҳам у билан бирга эди. Зу Нувос эса Ҳимяр ва қўл остидаги бошқа Яман қабилаларини тўплаб унга қарши юриш қилди. Улар ўзаро тўқнаш келишган пайтда Зу Нувос қўшини мағлуб бўлди. Мағлуб бўлганини билган Зу Нувос отини қамчилаб, денгиз томон чоптирди ва от билан денгиз қаърига шўнғиди. Унинг умри шу тарзда якун топди. Арёт эса Яманга кириб, у ерга подшоҳ бўлди.

(1) - Нажоший – ҳабаш подшоҳларининг унвони.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ