Фил воқеаси ва насийнинг тарихи. Қуллайс биноси

1 ўн йил аввал 1868 siyrat.uz

Сўнг Абраҳа Яман пойтахти Санъода «Қуллайс» деб аталувчи бир каниса-черков қурдирди. Ўша пайтда бундай бино ер юзининг бирор ерида қад ростламаган эди.

Сўнг Нажошийга мактуб йўллаб: «Подшоҳим, мен сиз учун шундай каниса қурдирдимки, сиздан илгари ҳеч қайси подшоҳ учун бундай бино қурилмаган. Аммо мен ўз ишимни арабларнинг ҳаж зиёратини ушбу канисага бурмагунча тугатмайман»,  деди. Араблар Абраҳанинг Нажошийга ёзган мактубини эшитиб қолишгач, насий аҳлидан бўлган бир киши ғазабланиб кетди. У Фуқайм ибн Адий ибн Омир ибн Саълаба ибн ал-Ҳорис ибн Молик ибн Кинона ибн Хузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Мударнинг ўғилларидан бири эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ