Арабларда насийнинг пайдо бўлиши

1 ўн йил аввал 1859 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: араблар орасида биринчи бўлиб ойларни орқага сурган киши – ал-Қалламасдир. У Ҳузайфа ибн Абд ибн Фуқайм ибн Адий ибн Омир ибн Саълаба ибн ал-Ҳорис ибн Молик ибн Кинона ибн Хузаймадир. Ундан сўнг бу ишни ўғли Аббод ибн Ҳузайфа, ундан кейин Қалаъ ибн Аббод, сўнг Умайя ибн Қалаъ, ундан кейин Авф ибн Умайя, кейин эса Сумоманинг отаси Жунода ибн Авфлар давом эттирди. У буларнинг энг охиргиси бўлди. Айнан унинг вақтида ислом дини насийни ҳаром қилди. Араблар одати шу эдики, улар ўз ҳажларидан фориғ бўлсалар, насий аҳли олдига тўпланишар эди. Шунда насийни бошқараётган шахс уларга Аллоҳ томонидан ҳаром қилинган тўрт ойни эслатиб ўтарди. Улар – ражаб, зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир. Агар ушбу ойлардан бирортасини ҳалол қилмоқчи бўлса, муҳаррам ойини ҳалол деб эълон қилар ва араблар ҳам уни ҳалол деб эътиқод қилишарди. Унинг ўрнига эса сафар ойини ҳаром деб эълон қилар ва араблар ҳам уни ҳаром деб билишарди. Маккадан қайтмоқчи бўлсалар, у улар орасида тик туриб: «Эй Аллоҳим, мен сен учун икки сафар ойларидан биринчиси бўлмиш муҳаррам ойини ҳалол қилдим ва иккинчисини келгуси йилга қолдирдим»,  дер эди. Бу борада бани Фирос ибн Ғанам ибн Саълаба ибн Молик ибн Кинонадан бўлган Умайр ибн Қайс (Жизл ат-Таъон) исмли киши арабларга насий билан фахр қилиб қуйидаги шеърни ўқиган:

Маъаддликлар аниқ билдиларки, менинг қавмим одамлар орасида энг улуғдирлар,

Инсонлар бизни қайси ишда унутиб қолдирганлар!?

Қайси инсон борки, биз унинг оғзига юган солмаган бўлсак!

Бизлар маъаддликларга ҳалол ойларни ҳаром қилишни ўргатган «насийчилар» эмасмизми!?

Ибн Ҳишом: ҳаром ойлардан биринчиси – муҳаррам ойидир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ