Зу Нафр ва унинг Абраҳадан енгилиши

3 йил аввал 1855 siyrat.uz

Шундан сўнг Яманнинг подшоҳ ва улуғлари оиласидан бўлмиш Зу Нафр деган киши унга қарши қўзғалди. У ўз халқи ва бошқа арабларни Абраҳага қарши урушга чақирди. Унинг даъватини бир неча қабилалар қабул этдилар ва Абраҳага қарши жангга чиқдилар. Аммо улар енгилиб, Зу Нафр асир олинди. Абраҳа уни ўлдиришга буйруқ берганида Зу Нафр: «Эй подшоҳ, мени ўлдирма. Чунки тирик қолсам, сенга кўп фойдам тегади»,  деди. Шунда уни ўлдирмасдан кишанлаб, қамаб қўйди. Абраҳа ҳалим киши эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ