Тоиф аҳлининг Абраҳага таслим бўлиши

3 йил аввал 1824 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Тоиф аҳли Абраҳага: «Эй подшоҳ, бизлар сизнинг итоаткор қулларингизмиз. Бизнинг сизга ҳеч қаршилигимиз йўқ. Чунки сиз бузмоқчи бўлиб келаётган уй бизнинг уйимиз эмас (улар ўзлари ибодат қиладиган «ал-Лот»ни назарда тутишаётган эди) сиз Маккадаги уй – Каъбани бузмоқчи бўлиб келаяпсиз. Биз сизга бир йўлбошчи берамиз, у сизни Маккага бошлаб боради»,  дейишди. Шунда Абраҳа уларга тажовуз қилмади.

Ал-Лот  –  Тоифдаги ибодат қилинадиган уй бўлиб, уни Каъбадек улуғлашар эди.

Ибн Ҳишом: менга Абу Убайда ан-Наҳвий қуйидаги шеърни айтиб берган:

Сақифликлар ўз «Лот»ларига қочдилар,

Ноумид, зиёнкор кимсанинг қочганидек.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ