Кисро (қиссаси) ва Муҳаммадалайҳиссаломнинг Пайғамбар бўлишлари

1 ўн йил аввал 2836 siyrat.uz

Менга аз-Зуҳрийдан етиб келган хабарга кўра, Кисро Бозонга мактуб йўллаб: «Менга етиб келган хабарга кўра, Қурайшдан бир киши Маккада ўзини Пайғамбар, деб эълон қилаётган эмиш. Сен унга вакил юбориб, уни бу даъвосидан қайтар. Агар тавба қилса яхши, акс ҳолда, менга унинг бошини олиб кел», – деди.

Шундан сўнг Бозон Кисронинг мактубини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавобан мактуб ёзиб: «Албатта, Аллоҳ менга Кисронинг фалон ойнинг фалон кунида ўлдирили-шини ваъда қилди», дедилар. Бозонга мактуб етиб келгач, агар ҳақ Пайғамбар бўлса, айтган гапи рост бўлади, дея айтилган кун келгунича кутиб турди. Аллоҳ Кисрони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган кунда ўлдирди.

Ибн Ҳишом: Кисро ўғли Шеруя томонидан ўлдирилган. Бу ҳақда Холид ибн Ҳиқ аш-Шайбоний шундай деди:

Кисрони ўз болалари қиличлари билан

Худди гўштни кесгандек бурда-бурда қилдилар,

Ҳар бир ҳомила бир куни туғилганидек,

Унинг ажал паймонаси бир куни тўлди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ