Сафар ойининг 21-куни

1 йил аввал 389 siyrat.uz

  • Ҳижрий 1074-йил 21-сафар куни (милодий 1701-йил 24-сентябр)  Усмонлилар империяси Будапештнинг шимоли ғарбида жойлашган “Уефар” қалъасини 37 кунлик қамалдан сўнг қўлга киритдилар. Бу қалъа европадаги энг бақувват ва мастаҳкам қурилган қалъалардан бири бўлиб, Олмонияга қарашли эди. Усмонлилар томонидан бу қалъани қўлга киритиш Олмониядаги яна 30 та қалъани қўлга киритилишига замин яратди.
  • Ҳижрий 1113-йил 21-сафар куни (милодий 1701-йил 21-июл) Усмонлилар империяси денгиз ҳарбий қўмондони Мизрамурта Ҳусайн Пошо кема чўкиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу қўмондон Усмонлилар империяси ташкил бўлишида ўзининг катта ҳиссасини қўшган, 8та денгиз ҳарбий урушида ғалаба қозонган ҳамда денгиз кучларида асосий ислоҳотларни олиб борган зот сифатида эътироф қилинган.
   



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 6-куни

Ҳижрий 322-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 934-йил 24-апрел) «Розий» лақаби билан танилган Абул Аббос Аҳмад Муқтадир ибн Муваффиқ Толҳа ибн Мутаваккил Аббосийлар давлати халифаси бўлди. У Аббосийлар давлатининг йигирманчи халифаси бўлиб, давлатни 7 йил бошқарган.

Ҳижрий 982-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 1574-йил 24-август) Усмонлилар давлати испанлар қўл остида бўлган Тунис давлатини «Ҳалқул-вод» қалъасини фатҳ қилгандан сўнг қўлга киритди. Бу жангда 6 мингга яқин испан ва италиялик жангчилар қатл қилинди, 3 минг аскар асир олинди ва 225 та қирол ўлжа қилиб олинди. 



Китоблар

Мухтасар ислом тарихи

Абдурауф Фитратнинг бу асари 1992 йилда «Мухтасар ислом тарихи» номи билан «Нур» ижодий илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан нашр эттирилган ва китобхонларда катта қизиқиш уйғотган эди. Кейинги давоми...

Мухтасар тарихи анбиё ва тарихи ислом

Мазкур китоб ўзбек маърифатпарвар адиби, «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асари муаллифи Абдулла Авлонийнинг Ислом дини ва пайғамбарлар тарихи, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом тарихлари, сийратлари, давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ