Тошларга ибодат қилиш биринчи бўлиб Исмоил алайҳиссалом авлодларида бўлган

3 йил аввал 2125 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: айтишларича: биринчи бўлиб тошларга ибодат қилиш Исмоил алайҳиссалом авлодларида пайдо бўлган. Кимки Маккадан сафар қилиб чиқмоқчи бўлса, ўзи билан бирга Ҳарамни улуғлаш мақсадида унинг тошларидан олиб кетар эди. Қаерга бориб тушса, шу тошни Каъбани тавоф қилгандек тавоф қиларди. Алалоқибат бу иш тошларни улу-лаш ва уларга сиғинишга олиб келди. Орадан асрлар ўтди. Исмоил алайҳиссалом авлодлари ўз динларини унутдилар. Иброҳим ва Исмоил алайҳимассаломларнинг авлодлари динларини ўзгартириб, бутларга сиғина бошладилар ва ўзларидан олдинги умматлар каби залолатга юз бурдилар. Аммо шундай бўлса-да, уларда Иброҳим алайҳиссалом давридан Каъбани улуғлаш, уни тавоф қилиш, ҳаж-умра қилиш, Арафот ва Муздалифада туриш, туялар қурбонлик қилиш ҳамда эҳром кийиш каби ибодатлар сақланиб қолган эди. Улар бу ибодатларга аслида бўлмаган нарсаларни қўшиб юборган эдилар. Масалан, Кинона ва Қурайш қабилалари агар эҳром кийсалар, «Лаббайк Аллоҳума лаббайк, лабайка ла шарика лака илла шарикун ҳува лак, тамликуҳу ва ма малак», яъни «Эй, Аллоҳимиз, биз сенинг хизматингга тайёрмиз. Сенинг ҳеч шеригинг йўқ, фақат сен унинг ўзи ва мулкига эгалик қиладиган шерикларинг бор», – дейишарди. Аллоҳнинг бирлигини тан олиш билан бирга, унга шерик келтиришарди. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръонда «Уларнинг кўплари Аллоҳга мушрик бўлган ҳолларидагина иймон келтирардилар»1, деди.

1- Юсуф: 106.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ