Бошқа қабилалар ва уларнинг бутлари

3 йил аввал 1846 siyrat.uz

Исмоил алайҳиссалом авлодлари ва бошқалардан қуйидагилар шу бутларни ўзларига илоҳ қилиб олдилар:

Ҳузайл ибн Мудрика ибн Илёс ибн Мудар авлодлари «сувоъ»ни ўзларига илоҳ қилиб, Руҳот деган жойга ўрнатдилар. Қудоъадан бўлмиш Калб ибн Вабра уруғи «вадд»ни Думат ал-Жандал деган жойда илоҳ қилиб олишган эди.

Ибн Исҳоқ: Каъб ибн Молик ал-Ансорий шундай деган:

Энди лот, уззо ва ваддларни унутурмиз,

Улар устидан мунчоғу тақинчоқларни ечиб олурмиз.

Ибн Ҳишом: бу байт унинг бир қасидасида келтирилган. Уни, Аллоҳ хоҳласа, ўз ўрнида зикр этаман.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ