Умёнис ва унга сиғинувчилар

3 йил аввал 1805 siyrat.uz

Хавлон қабиласи Хавлон ерида «умёнис» деб аталувчи бутга сиғинишар эди. Улар ўз ҳайвонлари ва экинларидан бир қисмини иккига бўлиб, бир қисмини Аллоҳга, иккинчисини эса умёнисга ажратар эдилар. Агар Аллоҳга деб ажратган улушдан бир қисми умёнисга ажратилганига қўшилиб кетса, уни қолдиришарди. Аксинча, умёнисга ажратилганидан Аллоҳга ажратганларига қўшилиб кетса, уни ўз жойига қайтаришарди. Улар Хавлоннинг бир уруғи бўлиб, ал-Адим дейилади. Улар ҳақида Аллоҳ шу оятларни нозил қилди: «(Мушриклaр у) ярaтгaн экин вa чoрвaлaрдaн Aллoҳгa улуш aжрaтиб (ўз aқидaлaри бўйичa): «бу Aллoҳ учун, буниси шeрик (бут)лaримиз учун», – дейдилaр. Бaс, бутлaри учун бўлгaни Aллoҳгa етиб бoрмaс, Aллoҳ учун бўлгaни шeрик (бут)лaригa «етиб» бoрaр (эмиш). Қилгaн ҳукмлaри нaқaдaр ёмoн!»1.

 

 

 

 

1- Анъом: 136.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ